Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси фуқароларни митингларда қатнашмасликка чақирди

Фото: Dunyo

3 декабрь куни Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилинди, дея хабар беради Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси. Ҳозирги пайтга келиб Жанубий Корея парламенти ҳарбий ҳолатни бекор қилишга овоз беришга улгурди.

“Мамлакатдаги мавжуд ички сиёсий вазиятни ҳисобга олиб, барчангизни Жанубий Кореядаги турли митинг ва намойишларда қатнашмасликка, одамлар гавжум жойларга бормасликка, шунингдек, шахсий хавфсизлигингиз ва саломатлигингиз ҳақида қайғуришга чақирамиз”, — дейилади элчихона хабарида.

Фавқулодда вазиятларда қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин:
+82 10 3213 4505
+82 10 2909 4334

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.