Зеленский Алексей Даниловни Украина МХМХ раҳбари лавозимидан озод қилди
Владимир Зеленский Алексей Даниловни Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа хизмати (МХМХ) раҳбари лавозимидан озод қилди.
Украина президенти мамлакат Ташқи разведка хизматининг раҳбари Александр Литвиненкони ташкилотнинг янги котиби этиб тайинлади. Фармон Украина президенти офисининг сайтида эълон қилинди, дея хабар беради “Суспiльне” нашри.
Олег Ивашченко Украина ташқи разведка хизматининг янги раҳбари бўлди, дея хабар беради “РБК-Украина” ҳам.
Алексей Данилов 2019 йилдан буён Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби лавозимида ишлаб келаётганди. Украина Қуролли Кучлари Бош Қўмондони Валерий Залужний истеъфога чиқишидан олдин The Economist нашри Украина президенти Бош қўмондонга Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби лавозимини эгаллашни таклиф қилгани, бироқ у буни рад этганди.
2022 йилда “Политика страны” нашри Зеленскийга яқин манбага таяниб, сўнгги ойларда Даниловнинг Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак ва президентнинг бир қатор бошқа сафдошлари билан зиддиятлари кучайганини айтди. Нашр суҳбатдошининг сўзларига кўра, Данилов «кўп жараёнларга таъсир қилишдан аста-секин четлаштирилган».
Шарҳлар