Зеленский ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик муддатини узайтирди
Украина президенти Владимир Зеленский Украинада ҳарбий ҳолатни узайтириш, шунингдек, умумий сафарбарлик муддатини 14 майдан 11 августгача узайтириш тўғрисидаги қонунларни имзолади.
Бу Россиянинг кенг кўламли босқинчилиги бошланганидан бери ҳарбий ҳолат ва сафарбарликнинг ўн биринчи марта узайтирилишидир.
6 май куни президент Владимир Зеленский Олий Радага ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддатини узайтириш тўғрисидаги фармонларни тасдиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини киритди.
8 май куни Олий Рада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарликни 2024 йил 11 августгача узайтириш тўғрисидаги президент фармонларини тасдиқлади.
Улашиш:
Шарҳлар