Зеленский: Бизда ракеталар қолмагани учун Триполье иссиқлик электр станцияси йўқ қилинди

зеленский
Фото: president.gov.ua

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, россияликлар Украинада ракеталар қолмагни учун Триполье электр станциясини йўқ қилишга муваффақ бўлган. У бу ҳақда PBS телеканалига берган интервьюсида айтган.

“11 та ракета учаётган эди. Биз биринчи 7 тасини йўқ қилдик, 4 тасини Трипольеда йўқ қилдик. Нега? Чунки ракеталаримиз қолмаганди. Трипольени ҳимоя қилган барча ракеталаримиз тугади”, – деди президент.

Украина гарчи НАТОга аъзо давлат бўлмаса-да, президент Исроилга Эрон ҳужумини қайтаришда ёрдам берган иттифоқчиларнинг ёрдами ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, Исроил Эроннинг бундай йирик ҳужумидан ўзини ҳимоя қила олмаган бўларди.

«Украинада етишмаётган  кўп нарсалар қўлланди… Бу ҳақиқатан ҳам иттифоқчилар қоғозда эмас, балки осмонда нима эканлигини намойиш этади», – деди Зеленский.

Унинг таъкидлашича, иттифоқчилар Украинани у ёки бу техника билан таъминлайди, бироқ Украина осмонни ўзи ҳимоя қилади.

Аввалроқ биз Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Донбассдаги фронтдаги вазиятнинг “сезиларли даражада оғирлашгани”ни эълон қилгани ҳақида ёзган эдик

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.