Зеленский: Харьковга берилган зарба натижасида уч киши ҳалок бўлган, 9 нафари яраланган

Фото: ДСНС

Украина президенти Владимир Зеленский Россия ҳарбийлари Харьковни бошқариладиган бомбалар билан урганини айтмоқда. Унинг сўзларига кўра, бомба тураржой биносига тушган, вайроналарни олиб ташлаш ишлари давом этмоқда.

Ҳозирча 19 нафар ярадор ва 3 нафар ҳалок бўлган киши ҳақида маълум, деди Зеленский.

Унинг таъкидлашича, «бошқариладиган ҳаво бомбалари билан зарба бераётган Россиянинг террори тўхтатилиши керак ва тўхтатилиши мумкин». Бунинг учун, деди у, «бизга ҳамкорларнинг қатъий қарорлари керак», токи украиналик ҳарбийлар «Россия жанговар самолётларини улар турган жойда йўқ қила олсин”.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.