Зеленский илк бор йил бошида Курск областига ҳужум ҳақида сўзлади

Владимир Зеленский
Фото: Ritzau Scanpix/via REUTERS

Украина президенти Владимир Зеленский илк бор йил бошида Курск областидаги ҳужум ҳақида гапирди, Залужний бунга қарши чиқди, деб ёзади Politico нашри.

Икки олий мартабали украиналик ҳарбий амалдорнинг нашрга айтишича, Валерий Залужний (ўша пайтда у ҳали ҳам Украина Қуролли кучлари бош қўмондони бўлган) Украина бўлинмалари чегарани муваффақиятли босиб ўтгандан кейин Курск областида амалга ошириладиган операцияда «аниқ иккинчи қадам» йўқ, деб ҳисоблаган

“У Зеленскийдананиқ жавоб олмаган. У бу авантюра бўлишини ҳис қилганди”, – дейди Politico суҳбатдошларидан бири.

Курск областидаги ҳужумга июль ойида ишдан бўшатилган 80- десант-ҳужум бригадаси қўмондони Эмил Ишкулов ҳам қарши чиққан. Politico манбаларига кўра, у ўз бригадаси “Россияда ўта заиф бўлиб қолиши ва қурбонлар сони кескин ошиши”дан қўрққан.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.