Зеленский Ҳиндистон бош вазирини Путин билан учрашгани учун танқид қилди
Украина президенти Владимир Зеленский Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модини Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви учун танқид қилди. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Зеленский Модининг Путин билан учрашуви хафсалани пир қилиш бўлганини айтиб, буни “тинчлик йўлидаги саъй-ҳаракатларга зарба” деб атади.
Аввалроқ Россия Украинада жанг қилаётган Ҳиндистон фуқаролари билан шартномаларни бекор қилиши ҳақида ёзган эдик.
Бу қарор бош вазир Нарендра Модининг президент Владимир Путинга ташрифидан сўнг қабул қилинган. Россия ҳиндларга ўз ватанларига қайтишига ёрдам беради.
Улашиш:
Шарҳлар