Зеленский: Ҳозирча АҚШдан ёрдам кам келди
Президент Владимир Зеленский АҚШдан ёрдам секин келаётганини ва ҳозир тушган пул етарли эмаслигини тушунтирди.
“Бугунга қадар бу сумманинг озгина қисми келди, деб ҳисоблайман. Менинг шахсий фикримча. Мен нормал ротация бўлиши учун турган бригадаларни шунчаки алмаштириш мақсадида захира-бригадаларни жиҳозлай олмайман. Россия буни аниқ тушунади – улар Харьков билан нима қилаётганларини ва фронтни чўзиш учун нимага Шимолга кетаётганларини. Улар бизда кадрлар етарли эмаслигини билишади, тегишли қуролларсиз захирани жўната олмаслигимизни – ўзлариники худди гўшт каби юборишаётганини билишади. Агар [қурол – таҳ.] етарлича келганида, биз бригадаларни жиҳозлаган бўлардик, кучларимизни Донбассдан олиб чиқмаган бўлардик ва Харьков областида узоқ масофадан ўқ узиш билан жавоб қайтара олардик”, — дея хулоса қилади Украина президенти.
Зеленский АҚШ Конгресси томонидан ажратилган маблағ катта ва бригадаларни “осон ва тез” жиҳозлаш мумкинлигига рози бўлди, аммо “бу тезлик Ғарбга етишмаяпти”.
Президент, шунингдек, Украинага ёрдам тезроқ кераклигини, чунки ҳар дақиқада РФ инсонларнинг ҳаётини олишда давом этишини тушунтирди.
Шарҳлар