Зеленский Путин 2019 йилда Донбассда ўт очишни тўхтатишга чақирганини айтди
Россия президенти Владимир Путин 2019 йилда Донбассда ўт очишни тўхтатишга чақирган. Бу ҳақда Украина етакчиси Владимир Зеленский “Украина. 2024 йил” форумида маълум қилди, деб ёзади “РБК”.
Унинг сўзларига кўра, норманд форматидаги саммит доирасида юзма-юз учрашув чоғида Путин ундан Украинанинг жануби-шарқий қисмида ўт очишни тўхтатишга чақирган. Зеленский қайд этишича, у Россия президенти билан узоқ суҳбатлашган ва у “рақамларни ҳисобга олган ҳолда” қўшинларни олиб кетиш бўйича “Минск келишувлари” иш бермаслигини таъкидлаган.
“Мен унга айтдимки, биз ҳали 20 йил давомида қўшинларни олиб кетамиз деб. Биз ҳали 20 давомида музлатилган низо ҳолатида бўламиз, бу эса уруш тугамаганини билдиради. Мана шу ҳақда гаплашгандик”, — деди Зеленский. У Путин билан узоқ вақт “савдолашгани”ни қайд этди.
“У ҳадеб ўт очишни тўхтатиш масаласини кўтарганди, лекин сиз биласизки, бу иш бермаслиги мумкин. Биз бу қанақа бўлишини кейин кўрдик ҳам. Бир неча ой қандайдир иш бергандек бўлди, уринишлар бўлди, кейин эса талафотлар бўлди”, — дея қўшиб қўйди президент.
Зеленский 2019 йилда ўт очишни тўхтатишни Донбассда тинчликка эришиш бўйича ўз режасининг биринчи босқичи деб атаганди. Шу билан бирга, у ДХР ва ЛХР томонидан украиналик ҳарбийларнинг ўққа тутилишига қатъий жавоб берилишини таъкидлаганди. Воқеаларни Зеленский ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги музокаралар жараёнига халал беришга уринишлар билан изоҳлаганди.
Шарҳлар