Зеленский: Россия 1 июнга 300 минг аскарни сафарбарликка тайёрламоқда

Зеленский: Россия готовит мобилизацию 300 тысяч солдат на 1 июня
Источник: static2.businessinsider.com

Украина президенти Владимир Зеленский Финляндия президенти билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида Россия 1 июнгача 300 минг аскарни сафарбар этиш режаси ҳақидаа билдирди. Унинг сўзларидан иқтибос келтирган ҳолда «Интерфакс-Украина» агентлиги Россия шундай қадам ташлашга тайёрлигини билдирган.

“Айтишим мумкинки, 1 июнга Россия 300 минг қўшимча ҳарбийни сафарбар қилишга тайёрланмоқда”, — деб ёзади «Интерфакс-Украина» Зеленскийнинг сўзларидан иқтибос келтирган ҳолда.

Зеленский бу маълумотларнинг тафсилотлари ва манбаларини ошкор қилмади.

22 март куни “Вёрстка” газетасининг алоҳида ҳисоботида айтилишича, Россия Мудофаа вазирлиги “яширин” сафарбарлик йўли билан қўшимча 300 минг аскарни жалб этишни мақсад қилган, бунда алоҳида эътибор захирадагилар, муддатли хизматни ўтаётганлар ва запасдагиларга қаратилади.

Апрель ойи бошида Россияда баҳорги муддатли ҳарбий хизматга чақирув бошланди, унга кўра, президент Путиннинг фармони билан 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 150 минг нафар ёшларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш режалаштирилган. Россия Бош штаби янги чақирилганлар Украинадаги можарода қатнашишга юборилмаслигига ишонтирди, буни Бош штабнинг сафарбарлик бошқармаси бошлиғи, генерал-полковник Евгений Бурдинский “Красная звезда” газетасига берган интервьюсида тасдиқлади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.