Зеленский: Россия Грузияда ғалаба қозонди, кейинги нишон Молдова бўлади

Заявление Зеленского об успехах на Юге исказили Украина РОсиия Юг исказили

Украина президенти Владимир Зеленский яқинда берган интервьюсида Россиянинг Шарқий Европадаги келажак амбицияларидан жиддий хавотир билдириб, Грузиядан кейин навбатда Молдова туриши мумкинлигини айтди. Унинг таъкидлашича, Россия Грузияда аллақачон «ғалаба қозонган». Унинг сўзларига кўра, ҳудуднинг бир қисми аннексия қилинганидан кейин ва ҳокимият алмашганидан сўнг россияпараст ҳукумат ўрнатилган.

«Аввал Грузиянинг бир қисмини олишди, кейин сиёсатни ўзгартиришди. Путинга қарши санкциялар йўқ… Уларнинг танлови Россия билан дўстлик, уларнинг танлови Европа Иттифоқига кирмаслик. Россия ғалаба қозонди. Грузиянинг эркинлигини тортиб олишди», – дейди у. Зеленский шундай тақдир Молдовани ҳам кутиши мумкинлигини таъкидлайди.

Украина президенти Ғарб фаол чора кўрмай, фақат “қизил чизиқлар”ни муҳокама қилишда давом этса, Москва Молдовада ўз режаларини амалга ошириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.

Аввалроқ Молдованинг ЕИ билан яқинлашуви бўйича референдумда Европа интеграцияси тарафдорлари кичик фарқ билан ғалаба қозонган эди. Мамлакат расмийлари “эркинлик ва демократияга мисли кўрилмаган ҳужум” ва сайловчиларнинг оммавий “сотиб олиниши” ҳақида маълум қилди. Берлин ва Брюссель “Россиянинг Молдовадаги президентлик сайловлари ва конституциявий референдумга мисли кўрилмаган ғаразли аралашувини” қоралади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.