Зеленский: Украина ва Польша шошилинч хавфсизлик тўғрисидаги келишувни тайёрлашни бошлади

Фото: Reuters

Владимир Зеленский пайшанба куни Польша бош вазири Дональд Туск билан телефон орқали суҳбатда икки томонлама хавфсизлик битимини тайёрлашни дарҳол бошлашга келишиб олди, дея хабар беради Украина президенти Х ижтимоий тармоғида.

“Мен Польша бош вазири билан Харьковга қилган сафарим, у ердаги вазият ва Украинага Харьков ва бошқа ҳудудларни ҳимоя қилиш учун зудлик билан ҳаво мудофааси кераклиги ҳақида гаплашдим”, — деб ёзади Зеленский. — Ҳозирда Россиянинг нишонларидан бири Украина ғарбидаги газ инфратузилмаси ҳисобланади. Россиянинг унга бўлган ҳужумларининг муваффақияти Европанинг бутун энергия хавфсизлигини хавф остига қўйиши мумкин. Биз бу муаммони биргаликда енгиш йўлини топишимиз керак”.

“Шунингдек, биз жамоаларимизга зудлик билан икки томонлама хавфсизлик битимининг матни устида ишлашни бошлаш ҳақида кўрсатма бердик. Тарихий шериклар ўртасидаги бундай келишув имкон қадар амбициоз бўлиши керак”, — дейди Зеленский.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.