Зеленский: Украинанинг тинчлик режаси беш банддан иборат

Фото: Shutterstock

Зеленский ABC News телеканалига берган интервьюсида Украинанинг беш банддан иборат тинчлик режасини тақдим этди.

У ҳарбий ёрдамнинг аниқ миқдори ва маълум дипломатик қадамларга асосланади.

Бироқ Россия билан музокараларни муҳокама қилиш режалаштирилмаган.

Интервьюда у қуйидагиларни таъкидлади:

— Режанинг асосий мақсади Путинни адолатли шартлар асосида музокаралар олиб боришга кўндириш;

— Режада Россия учун имтиёзлар мавжуд эмас;

— У муддатли сифатида ишлаб чиқилган бўлиб, урушни узоқ давом эттиришга эмас, балки тез тугатишга қаратилган;

— Украина Курск областидаги кутилмаган амалиётни Россия Суми шаҳрини босиб олишга тайёргарлик кўраётганига жавобан бошлаган;

— Россия Украинадаги атом электр станцияларини суратга олиш учун Хитой сунъий йўлдошларидан фойдаланмоқда, бу эса ядровий иншоотларга ҳужум қилиш хавфини туғдиради.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.