Зеленский Залужнийга Украина қаҳрамони унвонини берди
Украина қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони Валерий Залужнийга Украина қаҳрамони унвони берилди, бу ҳақдаги фармонни президент Владимир Зеленский имзолади. Ҳужжат давлат раҳбарининг сайтида эълон қилинган.
“Украинанинг давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишдаги шахсий буюк хизматлари, украин халқи олдидаги фидокорона хизматлари учун”, дейилади фармонда.
Ҳужжатга Залужнийнинг истеъфоси тўғрисидаги фармон имзоланган 8-февраль санаси қўйилган, аммо бу ҳақда бир кундан кейин эълон қилинган.
Бош қўмондон лавозимини 2022 йил апрель ойида рус қўшинлари Киевдан чиқиб кетганидан кўп ўтмай Украина қаҳрамони унвонини олган генерал-полковник Александр Сирский эгаллади.
Улашиш:
Шарҳлар