Зеленскийда урушда ғолиб чиқиш режаси бор, Курск ҳужуми ушбу режа бандларидан бири

Владимир Зеленский
Фото: Global Look Press/Keystone Press Agency

Украина президенти Владимир Зеленский Киевнинг Россия билан урушни тугатиш режаси борлигини, бу режа АҚШ президентлигига Демократик ва Республикачилар партияларидан номзодлар Камала Харрис ва Дональд Трампга ўтказилишини маълум қилди.

Ушбу режанинг асосий нуқталаридан бири Украина қуролли кучларининг (УҚК) Курск областидаги ҳужумидир. Бу ҳақда “Украина 2024. Независимость” форуми доирасидаги матбуот анжуманида айтилди.

Украина қуролли кучларининг Курск областидаги ҳужуми Қатарда Украина энергетика секторига ҳужумларни тўхтатиш бўйича музокараларни тўхтатиб қўйдими, деган саволга Зеленский музокаралар онлайн тарзда ўтганини айтди.

Унинг аниқлик киритишича, Курск областидаги операция тинчлик формуласи билан боғлиқ эмас. Бироқ, бу «Украинанинг ғалаба режаси» нинг бир қисмидир.

Зеленский Курск областидаги операция урушни тугатиш жараёнидаги муҳим босқич эканлигини таъкидлаб, режада Россияни урушни дипломатик йўл билан тугатишга мажбур қилишга қаратилган дипломатик ва иқтисодий қадамлар ҳам борлигини таъкидлади.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.