Зеленскийнинг даромади бир йил ичида уч марта камайиб кетди
Украина президенти Владимир Зеленский 2021 ва 2022 йиллар учун мол-мулк, даромадлар, харажатлар ва молиявий мажбуриятлар ҳақидаги декларацияларни эълон қилди, деб ёзади “Коммерсантъ”.
2022 йилда унинг оиласи 3,7 миллион гривна (98 минг доллар) ишлаб топган бўлиб, бу 2021 йилдаги даромаддан уч марта кам демакдир.
2021 йилда Зеленский 10,8 миллион гривна (398 минг доллар) даромад олган — бу 2020 йилдагидан 11,9 миллионга кам. 5,4 миллион гривна даромад ички давлат заёмларини сотишдан тушган. Даромад асосан маош, банк фоизлари ва кўчмас мулкни ижарага беришдан тушган даромадни ўз ичига олган.
2022 йилда президент оиласининг даромадлари “Украина ҳудудида ижара шартномаларининг вақтинчалик тўхтатилиши” туфайли пасайган, бу Россия қўшинлари киритилиши билан изоҳланади. Қолган пул маблағлари йил охирига келиб қарийб 1,8 миллионга қисқарган.
Шарҳлар