Зеленский Байденни тинчлик саммитига шахсан келишга чақирди
Агар Америка президенти Швейцарияда Украина ташаббуси билан ташкил этилган тинчлик саммитига келмаса, бу катта хато бўлади. Бу ҳақда Зеленский Брюсселдаги матбуот анжуманида сўзлади.
“Баден тинчлик саммитига ва АҚШнинг жавобига қараб турган бошқа етакчиларга керак. Унинг йўқлигини Путин шахсан ўрнидан туриб олқишлайди”, — деди Украина президенти.
Украина бўйича глобал тинчлик саммити 15-16 июнь кунлари Люцерн яқинида жойлашган Бюргеншток курортида бўлиб ўтади. Анжуманда 100 га яқин давлат иштирок этиши кутилмоқда. ОАВ маълумотларига кўра, Киев учрашувга Хитой раҳбари Си Цзинпинни ҳам таклиф қилган. Зеленский саммитга таклиф қилинмаган Россияни уни бузиш ниятида айблади.
Бир неча кун аввал Bloomberg агентлиги Америка президенти жаҳон саммитини ўтказиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. Унга кўра, Байден G7 етакчилари учрашувида иштирок этиш учун Италияга учади, бироқ 15 июнь куни сайловолди ташвиқоти учун Лос-Анжелесга боради. Агентлик маълумотларига кўра, саммитда АҚШ вице-президенти Камала Харрис ҳам бўлмайди.
Шарҳлар