НАТО саммитидан кейин Зеленский Буюк Британияга ташриф буюриши мумкин
Украина президенти Владимир Зеленский Вашингтондаги НАТО саммитидан кейин, катта эҳтимол билан, Буюк Британиядаги Европа сиёсий ҳамжамияти учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда The Guardian ўз манбаларига таяниб ёзмоқда. Британия газетаси маълумотларига кўра, Зеленский 13 июль куни биринчи марта Ирландияга ташриф буюриб, бош вазир Саймон Харрис билан учрашади. Буюк Британияга ташриф келаси ҳафта амалга ошиши кутилмоқда.
Европа сиёсий ҳамжамияти 2022 йил майида Франция президенти Эммануэль Макрон ташаббуси билан ташкил этилган эди. Унга Евроиттифоқнинг 27 та мамлакати, Ғарбий Болқон давлатлари, Озарбайжон, Арманистон, Буюк Британия, Грузия, Исландия, Лихтенштейн, Молдова, Норвегия, Швейцария, Туркия ва Украина кирди.
Британиядаги тадбирда “50 нафаргача Европа етакчилари” қатнашиши кутилмоқда. Бош мавзу Украина бўлади. Янги бош вазир Кир Стармер Евроиттифоқ мамлакатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш учун учрашувдан фойдаланиб қолмоқчи. Саммитга Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам қатнашган, аммо у аввалги тадбирларда қатнашмаган ва бунисида ҳам қатнашмайди.
Шарҳлар