2023 йилда Зеленский ва оиласининг даромадлари уч карра ошган
Украина президенти Владимир Зеленский 2023 йил учун мол-мулк, даромадлар ва харажатлар ҳақидаги декларацияни эълон қилди, деб ёзади “РБК”.
Унга кўра, Зеленский ва унинг оиласининг даромадлари қарийб 317 минг долларни ташкил қилган, бунинг ичига ички давлат заёми облигациялари сотувидан тушган 190 минг доллардан ортиқ даромад ҳам киритилган.
2023 йилда Зеленский оиласининг даромадлари асосан иш ҳақи, банк фоизлари ва кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромаддан иборат бўлди. Ушбу сумма жами 127 минг доллаарни ташкил қилган.
Даромадларнинг ўтган йилга нисбатан ошганини президент офиси ижара тўловлари қайта бошлангани билан изоҳлади.
2021 йилда Зеленский 276 минг доллар даромадлари ҳақида декларация қилган бўлса, 2022 йилда унинг даромадлари қарийб уч карра қисқарган ва 94 минг долларни ташкил этган эди.
Шарҳлар