Зеленский: Дунё ҳар қандай ракеталарни тўхтатишга қодир, дунёга фақат ечимлар керак

зеленский
Фото: president.gov.ua

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг якшанба куни эрталаб Телеграмъдаги каналида қолдирган фикрича, дунё “ҳар қандай ракеталар, худкуш бомбалар ва террорнинг бошқа воситаларини тўхтатишга қодир, дунёга фақат ечим керак”.

Украина раҳбари “Украина рус террорини тўхтата олади, ўз ҳаётини, бутун Европа ва дунёнинг бошқа минтақалари ҳаётини ёвузлик тарқалишидан ҳимоя қила олади”, деган. Унинг фикрича, «шунинг учун ҳам биз шерикларимизнинг қўллаб-қувватлашига муҳтожмиз ва ёрдамнинг кечикиши ҳар куни янги вайрон бўлган уйлар, қўшимча вайрон бўлган ҳаётларни англатади».

“Дунёдаги террордан ҳимояланишда ёрдам берган барчага раҳмат. Ёвузликнинг олдини олиш учун ҳамма нарсани қилаётган ҳар бир кишига раҳмат”, – деган у.

Аввалроқ Байден Эроннинг Исроилга ҳужуми туфайли G7 саммитини чақираётгани ҳақида ёзган эдик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.