Зеленский Филиппин президенти билан учрашди ва у ерда элчихона очишга ваъда берди
Украина президенти Владимир Зеленский Филиппинга ташриф билан борди, деб ёзади “Коммерсантъ”. У давлат раҳбари Фердинанд Маркос билан учрашди ва йил охиригача Манилада Украина элчихонасини очишга ваъда берди.
“Таклиф учун раҳмат ва биз Украинани, бизнинг ҳудудий яхлитлигимизни ва суверенитетимизни қўллаб-қувватлаётган мамлакатингизда бўлиб турганимиздан жуда миннатдормиз”, — деди Зеленский учрашувда. У Филиппинга Украина бўйича “аниқ позицияси” учун миннатдорлик билдирди.
Маркос томонлар умумий манфаатларга алоқадор масалаларни муҳокама қилишини айтди ва мамлакатлар “ҳамкорликда ишлаш йўлларини топиши”га умид билдирди.
Зеленский аввалроқ Сингапурга бориб, хавфсизлик соҳасидаги “Шангри-Ла диалоги” форумида қатнашган, форум доирасида у АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин билан учрашган эди.
Шарҳлар