Зеленский Ғарбдан Украинага кўпроқ эътибор қаратишни сўради

Зеленский потребовал от Запада уделить больше внимания Украине

Ғарбнинг Исроилга эътиборининг кучайиши Украинага нисбатан масъулиятнинг пасайишига олиб келди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский HugoDécrypte YouTube-каналида француз мухбири Хуго Траверсга берган интервьюсида маълум қилди.

Зеленский Ғарбнинг Яқин Шарқ ва Украинадаги можарога муносабатини солиштирди. Унинг таъкидлашича, Ғарб ОАВлари Киевга эътиборни камроқ қарата бошлаган, кўпроқ Исроил билан боғлиқ вазиятга эътибор қаратган. Сиёсатчига кўра, бу Ғарб жамиятида Украина муаммолари ҳақида камроқ ташвишланишга олиб келади.

«Агар жамият камроқ муносабат билдирса, демак, сиёсатчиларнинг масъулияти камроқ», – дейди Украина президенти. Зеленский шунингдек, гарчи Исроил НАТО аъзоси бўлмаса-да, Ғарб давлатлари унга тўғридан-тўғри ёрдам бераётганини таъкидлади.

Аввалроқ Зеленский Ғарбнинг кенг кўламли уруш эҳтимоли туфайли Россиядан қўрқиши ҳақида гапирган эди. Унинг фикрича, шу сабабдан Ғарб давлатлари Украинадаги можарода бевосита иштирок этишдан қўрқишади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.