“Касал ва сурбет мавжудот”. Зеленский Путиннинг Украинага нисбатан айбловларига жавоб қайтарди
Украина президенти Владимир Зеленский Россия раҳбари Владимир Путиннинг Украина Подмосковьедаги терактга алоқадорлиги ҳақидаги айбловларини рад этди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, Путинга қолса, ўзидан бошқа ҳамма террорчи.
“Бугун Путин яна ўз-ўзи билан гаплашди ва бу яна телевидение орқали узатилди. Яна Украинани айблаяпти. Касал ва сурбет мавжудот. Унга қолса, ўзидан бошқа ҳамма террорчи, аммо айнан ўзи 20 йилдан буён террор билан озиқланиб келмоқда. Айнан у — террор учун энг катта туйнук. У ва унинг махсус хизматлари. У йўқолса, террор ва зўравонлик учун сўров ҳам у билан бирга йўқолади, чунки бу унинг сўрови. Бошқа ҳеч кимники эмас”, — деди Зеленский.
Аввалроқ Путин Москванинг “Крокус Сити Холл” консерт залидаги теракт буюртмачиларининг излари Украинага олиб бораётганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, Киев режими ва унинг ғарблик ҳомийлари — бундан манфаатдор бўлган ягона томон, экстремистлар эса мусулмонлар учун муқаддас бўлган Рамазон ойида бундай ишга қўл урмаган бўларди.
Шарҳлар