Зеленский Брюсселда НАТО учрашувида иштирок этади
НАТОнинг янги бош котиби Марк Рютте 17 октябрь куни Украина президенти Владимир Зеленскийни НАТО бош қароргоҳида қабул қилади, дея маълум қилди унинг матбуот котиби.
У ерда альянс мамлакатлари мудофаа вазирлари учрашуви бўлиб ўтиб, Зеленскийнинг Украина НАТОга қўшилишини кўзда тутувчи “ғалаба режаси” муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Бундан ташқари, Брюсселга ташрифи чоғида Зеленский Евроиттифоқнинг бир қатор давлат ва ҳукумат раҳбарлари билан учрашмоқчи.
18 октябрь куни эса Европага АҚШ президенти Жо Байден етиб келиши ҳамда Берлинда Германия канцлери Олаф Шольц, Франция президенти Эммануэль Макрон ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер билан учрашиб, Украинани қўллаб-қувватлашни муҳокама қилиши кутилмоқда.
Шарҳлар