Зеленский: “Путин ақлдан озган эмас. У хавфли. Бу анча қўрқинчли»
Украина президенти «The Guardian» нашрига берган интервюсида, Россия президенти Владимир Путинни Адолф Гитлерга қиёслади. Украина раҳбарининг сўзларига кўра, Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши Иккинчи жаҳон урушига ўхшайди, аммо кичикроқ миқёсда.
Хусусан, Зеленскийнинг фикрича, Путиннинг шафқатсиз “усуллари”, жумладан “оммавий қатл қилиш, дафн этиш ва зўрлаш”ни фашистлар Германиясига қиёслаш мумкин. Агар Россия Украинада ғалаба қозонса, Путин бошқа давлатларга ҳужум қилиб, Европа чегараларини янада ўзгартиришга интилади, деди Украина президенти.
“Мен Путинни ақлдан озган деб ҳисобламайман. У хавфли. Бу анча қўрқинчли. Кўряпсизми, у тўхтамайди», – деди у.
Зеленскийнинг фикрича, Россия билан музокаралар “реал эмас” ва Москва билан тинчлик келишуви “тузоқ бўлади», чунки Путинга, Украина раҳбари таъбири билан айтганда, “ишониб бўлмайди”.
Шарҳлар