Эрдўғон Россия иштирокида музокаралар ўтказишни таклиф қилди, Зеленский бунга қарши чиқди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Москва вакиллари иштирокида Россия-Украина низосини тартибга солиш бўйича тинчлик саммитини ўтказишга тайёрлигини маълум қилди. Аммо Украина президенти Владимир Зеленский бунга қарши чиқди, деб ёзади “Коммерсантъ”.
“Биз Россия иштирокида тинчлик саммити ўтказишга тайёрмиз”, — деди Эрдўғон Зеленский билан музокаралар якунида ташкил қилинган матбуот анжуманида. “Украина билан ҳамжиҳатликни сақлаб қолган ҳолда, биз урушни музокаралар асосида адолатли тинчлик билан тугатиш бўйича саъй-ҳаракатларимизни давом эттирамиз”, — дея қўшиб қўйди Туркия президенти.
Украина президенти бу таклифга рози бўлмади. Унинг фикрича, аввал “цивилизациялашган мамлакатлар” “батафсил режа” ишлаб чиқиши керак, шундан кейингина “адолатли тинчликка” тайёр Россия вакилларини жалб қилиш мумкин. “Инаугурация саммити форматига келсак… Ҳамма нарсани тўсиб қўяётган, вайрон қилаётган, ўлдираётган одамларни қай тарзда таклиф этиш мумкинлиги ҳақида фикрга эга эмасмиз. Бизга натижа керак: адолатли тинчлик, Украина учун адолатли”, — деди Зеленский.
Украина турли мамлакатлардаги кўп томонлама конференцияларда ўзининг “тинчлик формуласи”ни илгари сурмоқда, у, шу жумладан, Россия қўшинларининг олиб чиқиб кетилишини назарда тутади. Швейцария ёз бошида шундай конференция ўтказишни режалаштираётгани ҳақида ташқи ишалр вазири Иьняцио Кассис маълум қилган эди. Унга, аввалги бошқа шундай тадбирларда бўлгани каби, Россия таклиф қилинмади. Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак Россия ушбу мавзу бўйича “иккинчи саммит”га Россия чақирилиши мумкинлигини айтди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинанинг “тинчлик формуласи”ни “касал одамнинг тасаввури меваси” деб атаганди. Кремль фикрича, Россия иштирокисиз вазиятни тартибга солишнинг муҳокама этилиши кулгилидир. Россия “воқеликни ҳисобга олган ҳолда” Украина билан музокараларга тайёрлигини бир неча марта маълум қилган.
Шарҳлар