Зеленский Сингапурда хавфсизлик бўйича форумда нутқ сўзлайди
Украина президенти Владимир Зеленский хавфсизлик бўйича йирик форумда нутқ сўзлаш учун Сингапурга учиб келди. Бу ҳақда президентнинг телеграм-канали хабар беради.
Зеленский якшанба куни “Шангри-Ла диалоги” форумида нутқ сўзлайди, дея хабар беради Халқаро стратегик тадқиқотлар институти. Украина президенти Киевни қўллаб-қувватлашларига эришишга ҳаракат қилмоқда, чунки Россиянинг ҳужуми кучайяпти.
“Дунёнинг энг йирик давлати тан олинган чегараларни халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомини менсимасдан, очлик, зулмат ва ядро қуроли билан таҳдид қилаётган бир пайтда, глобал хавфсизликни таъминлаш мумкин эмас”, — деб ёзади Зеленский ўзининг телеграм-каналида.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институти (IISS) томонидан ташкил этилган “Шангри-Ла диалоги” Осиё-Тинч океани минтақасидаги хавфсизлик масалаларини муҳокама қиладиган Осиёнинг мудофаа масалалари бўйича энг йирик саммити ҳисобланади.
Форумдан ташқари, Зеленский Сингапур президенти ва бош вазири, Шарқий Тимор президенти, сингапурлик инвесторлар, шунингдек, АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин билан бир нечта учрашувларни ўтказади
Россия делегацияси 2022 йилдан бери Сингапур хавфсизлик учрашувларида қатнашмайди.
Шарҳлар