Кипр ҳукумати Зеленскийнинг оролдаги меҳмонхонаси ҳақидаги маълумотларни текширишга ваъда берди
Кипр Республикаси ҳукумати оролнинг шимолий қисмида жойлашган Vuni Palace меҳмонхонаси Украина президенти Владимир Зеленскийга тегишли экани ҳақидаги маълумотни текширмоқда, аммо у тасдиқланганича йўқ, деб ёзади “РБК” мамлакат президенти Никос Христодулидисга таяниб.
“Ҳукумат бу масалада суриштирув олиб бормоқда, лекин ҳозирча бундай нарса аниқлангани йўқ. Суриштирув якунланганидан кейин кўпроқ маълумот бера оламиз”, — деди у текширув бошқа мамлакатлардан шериклар билан ҳамкорликда олиб борилаётганини қўшимча қилиб.
Аввалроқ Туркия нашрларидан бири Зеленский ва унинг рафиқасига алоқадор деб ҳисобланувчи Film Heritage Inc. офшор компанияси Кипр шимолий қирғоқларидаги Кирения шаҳрида жойлашган Vuni Palace казино-меҳмонхонасини сотиб олгани ҳақида хабар берган эди. Олди-сотди 2024 йил май ойи бошида якунланган бўлиб, мажмуа нархи 150 миллион фунт стерлингга баҳоланган.
Украина элчихонаси ушбу маълумотни “Россия дезинформацияси” деб атади.
Шарҳлар