Зеленский Нормандияда НАТОдан Россия ракеталарини уриб туширишни сўрамоқчи
Украина президенти Владимир Зеленский иттифоқ қўшинларининг Нормандияга туширилишининг 80 йиллигига бағишланган тадбирларга боради, у ерда у НАТОдан Россия ракеталарини уриб туширишни сўрамоқчи; АҚШ ва Буюк Британия Эроннинг Исроилга ҳужуми чоғида шундай қилган эди. Бу ҳақда Politico ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Шунингдек, Зеленский иттифоқдошларидан ҳарбий кўмакни оширишни ва иложи борича тезроқ Россия активларини Украинага юбориш учун мусодара қилишни сўрайди. Кейинроқ эса Украина президенти Италияда G7 молия вазирлари учрашувига ташриф буюриб, уларни Россия активларининг мусодара этилиши қанчалик асосли эканига ишонтиради.
20 май куни Зеленский Reuters’га берган интервьюсида НАТО мамлакаталрини Украинага Россия ракеталарини уриб туширишда ёрдам беришга ва Россия ҳудудларига ҳужумларда Ғарб техникасидан фойдаланишга рухсат беришга чақирганди. Кейинроқ АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Украина Россия бўйлаб зарбаларда Америка қуролидан фойдаланиш ҳақида мустақил қарор қабул қилиши кераклигини айтди.
Шарҳлар