Жаҳон етакчилари Трампни сайловдаги ғалабаси билан табрикламоқда

трамп
Фото: DW

Италия бош вазири Гиоргиа Мелони Доналд Трампни табриклар экан, Қўшма Штатлар ва Италияни “умумий қадриятлар ва дўстлик боғлаган”лигини таъкидлаган.

Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляен эса Трампни, умумий кун тартиби устида ишлашга чақирган.

Табрикларга НАТО Бош котиби Марк Рутте ҳам қўшилиб Трамп раҳбарияти алянсни мустаҳкамлашини айтди.

Полша президенти Анжей Дуда ва Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе Трамп раҳбарияти тинчлик ва муносабатларнинг тикланишига ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху Трампнинг ғалабасини “тарихий қайтиш” деб атади, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон эса Трампни “дўст” деб тилга олиб, Украинада тинчлик ўрнатишга ваъда берганини эслади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.