Жаҳонда қурол-яроғ савдоси ўсмоқда: Россия ва Яқин Шарқ бу борада даромадларни ошириш бўйича етакчилик қилмоқда
Стокгольм Халқаро тинчлик муаммоларини ўрганиш институти (SIPRI) маълумотларига кўра, 2023 йилда дунёнинг 100 та энг йирик қурол компаниясининг даромади 632 миллиард долларга етган. Энг юқори ўсиш Россия ва Яқин Шарқда қайд этилган.
Рейтингда Россиянинг икки компаниясининг умумий даромади 40 фоизга ошиб, 25,5 миллиард долларга етди. Энг катта ҳисса “Ростех” корпорацияси томонидан қўшилган, унинг даромади 49% га ошган. Бироқ, бошқа рус компаниялари тўғрисидаги маълумотларнинг етишмаслиги мамлакатнинг 100 талик рейтингидаги иштирокини чеклаб қўйди.
Украинанинг “Укроборонпром” давлат концернининг даромади 69 фоизга ўсган, бу энг юқори кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
Европа ишлаб чиқарувчилари 2022 йилга нисбатан минимал – атиги 0,2% га даромад ўсишини қайд этган. Бироқ, уларнинг жорий даромадлари глобал можаролар шароитида ортиб бораётган буюртмаларни эмас, балки эски шартномаларни акс эттиради.
Шарҳлар