Жанубий Корея Курск областидаги жангларда КXДР аскарлари қатнашаётганини билдирди
Шимолий Корея қўшинлари россиялик иттифоқчилари билан биргаликда Украинага қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этди, дея хабар беради чоршанба куни Reuters агентлиги Жанубий Корея Миллий разведка хизматига таяниб.
Сеулдан бу тасдиқ Пхеньян Украина билан урушда ёрдам бериш учун Россиянинг Курск областига минглаб аскарларини жўнатганидан сўнг, икки давлат ўртасидаги ҳарбий алоқаларни мустаҳкамлаш борасидаги глобал танқидлар кучайиб бораётган бир пайтда келди.
“Миллий разведка хизмати маълумотларига кўра, сўнгги икки ҳафта ичида Россияга юборилган Шимолий Корея қўшинлари Курск областига ўтган”, — дейилади агентлик баёнотида.
Улашиш:
Шарҳлар