Жанубий Корея президенти Юн Сек Ёл мамлакатда ҳарбий ҳолатни бекор қилишга рози бўлди
Жанубий Корея президенти мамлакат парламенти қароридан сўнг ҳарбий ҳолатни бекор қилишини айтди, деб хабар бермоқда Reuters. Бу вақтга келиб ҳукумат ҳарбий ҳолатни бекор қилишни маъқуллаган эди.
Юн Сеок-Ёл парламентнинг ушбу чорага қарши овоз бериш натижаларини инобатга олган ҳолда ўзи жорий этган ҳарбий ҳолатни бекор қилиш ниятида эканини айтди. Унга кўра, тез орада Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси бўлиб ўтади.
Ҳукмрон Фуқаролик ҳокимияти партияси вакили Хан Донг Хун президентнинг хатти-ҳаракатлари учун узр сўради.
“Биз ҳукмрон партия сифатида бундай вазият юзага келганидан жуда афсусдамиз”, – деди у.
3 декабрь куни тушдан кейин Юн Сеок Ёл мухолифатни Шимолий Кореяга ишлаганликда айблаб, ҳарбий ҳолат эълон қилди. У буни парламент бюджет лойиҳасини тасдиқлашни истамаслиги ва «импичмент» тайёрлаётгани билан изоҳлади.
Сеулга ҳарбий техника киритилди ва парламентни аскарлар тўсиб қўйишди. Бироқ мухолифатдаги Демократик партия ва ҳукмрон Фуқаролик кучларининг 190 нафар депутати қонун чиқарувчи органга кириб, ҳарбий ҳолатга қарши овоз беришга муваффақ бўлди.
Шарҳлар