Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат қўмондони парламент ва сиёсий партияларнинг фаолияти вақтинча тўхтатилгани ҳақида эълон қилди
Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат қўмондони Пак Ан Су парламент ва сиёсий партиялар фаолияти вақтинча тўхтатилганини эълон қилди. Фармонга кўра, белгиланган қоидаларни бузган ҳар қандай шахс ҳибсга олиниши мумкин.
Шунингдек, полиция парламентга кириш жойини тўсиб қўйгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат жорий этилганини маълум қилганди. Юн Сок Ёл буни “мамлакатни КХДР коммунистик кучлари таҳдидларидан ҳимоя қилиш ва давлатга қарши унсурларга қарши туриш” зарурати билан асослаганди.
Жанубий Кореянинг мухолифатдаги Демократик партияси етакчиси Ли Чже Мён ҳарбий ҳолат жорий этилишини конституцияга зид деб атади, таркибига президент Юн Сок Ёл ҳам кирувчи ҳукмрон “Халқ кучи” партияси раҳбари Хан Дон Хун эса буни “нотўғри” деб атади ва уни блокировка қилишга ваъда берди.
Жанубий Кореянинг “Yonhap” ахборот агентлиги Миллий ассамблеяга кириш ва чиқишлар блокировка қилингани ва Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги “асосий қўмондонлар” йиғилишини чақираётгани ҳақида хабар беради.
Янгилик тўлдирилмоқда
Шарҳлар