Жанубий Кореядаги сиёсий инқироз сабаблари
Жанубий Кореяда шу йил баҳорида бўлиб ўтган парламент сайловларида Демократик партия Миллий Ассамблеядаги 300 ўриндан 192 тасини қўлга киритди. Президентнинг “Халқ кучи” партияси сайловларда қўлга киритган йирик мағлубият натижасида ушбу партия етакчиси Хан Дон Хун истеъфога чиқди, мамлакат бош вазири Хан Док Су эса истеъфо берди.
Оммавий ахборот воситалари баҳорги сайловлар овоз беришни ҳокимиятда ҳали уч йил қоладиган президент Юн Сок Ёлга ишонч масаласи бўйича оралиқ референдум сифатида кўриш мумкинлигини ёзади.
Би-би-сининг Сеулдаги мухбири Жейк Квоннинг эслатишича, президентнинг партияси парламент сайловларида мағлуб бўлганидан кейин у ўзи хоҳлаган қонунларни қабул қила олмаган, аксинча, мухолифат томонидан қабул қилинган ҳар қандай қонунларга вето қўйиши керак бўлган.
Бу ҳафта Демократик партия ҳукумат ва президент партияси томонидан таклиф қилинган бюджетни қисқартирган, бироқ Юн Сок Ёл унга вето қўя олмайди.
Шарҳлар