Жазони ижро этиш федерал хизмати Навальний вафот этган колонияга комиссия юбормоқда
Жазони ижро этиш федерал хизматининг марказий аппарати комиссияси Ямал-Ненец автоном округига, Алексей Навальний вафот этган колонияга жўнаб кетмоқда, – дея хабар берди департамент.
“Россия Жазони ижро этиш федерал хизматининг Ямал-Ненец автоном округидаги “ИК-3” да маҳкум Навальний A.A. тўсатдан вафот этганлиги муносабати билан белгиланган тартибда ҳудудий орган ва муассасага Россия Федерацияси Жазони ижро этиш федерал хизмати марказий аппарати тезкор-тиббий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларидан иборат комиссия юборилади”, — дейилади хабарда.
Жума куни эрталаб Ямал-Ненец Автоном округи федерал жазони ижро этиш хизмати Навальнийнинг ўлими ҳақида хабар берган эди. “2024 йил 16 февралда 3-сонли ахлоқ тузатиш колониясида маҳкум Навальний A.A. сайрдан кейин ўзимни ёмон ҳис қилган, деярли дарҳол ҳушини йўқотган”, — дейилади хабарда.
.
Шарҳлар