ЖЧ-2026 саралаш босқичи: Ўзбекистон терма жамоаси Эрон билан дуранг ўйнади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи 3-туридан ўрин олган Эронга қарши ўйинни 0:0 ҳисобида якунлади.
Эрон 57-дақиқадан бошлаб озчиликда ўйнади. Салех Харданий қизил карточка олиб, ўйиндан четлатилди. Ўзбекистон устунликдан фойдалана олмади ва учрашув голсиз якунланди.
Ўйин якунига кўра ҳар икки жамоа биттадан очкога эга бўлди. Айни пайтда жамоалар етти очко билан «А» гуруҳида биринчи ва иккинчи ўринларда бормоқда.
Кейинги турда Ўзбекистон терма жамоаси БАА билан майдонга тушади. Учрашув 15 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да ўтказилади.
Улашиш:
Шарҳлар