Жерар Депардье шилқимликда айбланмоқда

Фото: rus.team

Жерар Депардье Парижда жинсий характердаги шилқимлик айби билан ҳибсга олинган. Бу ҳақда BFMTV хабар беради.

Душанба куни эрталабдан бери актёр полиция бўлимида бўлиб, у ерда сўроқ қилинмоқда. Актёр ёки унинг вакиллари ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотга изоҳ бермади.

Депардьега қарши икки аёл томонидан айбловлар илгари сурилган. 53 ёшли Амелининг таъкидлашича, 2021 йилда «Яшил дарчалар» фильмини суратга олиш майдончасида йўлак бўйлаб юрганида, Депардье уни ушлаб, унинг шахсий жойларига тегинишни бошлаган. Фильм кейинги йили экранларга чиққан.

Иккинчи аёл тасвирлаган яна бир воқеа 2014 йилда «Сеҳргар ва сиамликлар» фильми устида ишлаётганда содир бўлган.

Депардье барча айбловларни рад этмоқда. 2023 йил охирида француз санъатининг 50 дан ортиқ вакили Le Figaro нашрида актёрни қўллаб-қувватлаб, уни таъқиб қилишни тўхтатишга чақирганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.