Жерар Депардье ўзини ёмон ҳис қилгани учун шилқимликларда айблов бўйича судни кейинга қолдиришни сўради
Франциялик актёр Жерар Депардье ўзини ёмон ҳис қилгани учун шилқимликлар бўйича суд жараёнини бошқа санага кўчиришни сўраб мурожаат қилган. Бу ҳақда адвокат Жереми Ассусга таяниб The Guardian хабар беради.
“Жерард Депардье ниҳоятда тушкунликка тушган ва афсуски, шифокорлари унга суд мажлисида қатнашишни тақиқлашган, шу боис у қатнаша олиши учун судни кейинроққа қолдиришни сўради”, – деди адвокат.
75 ёшли Жерар Депардье душанба куни Париждаги судга бориши керак эди. Икки қурбон бор: собиқ ёрдамчи аёл ва суратга олишда иштирок этган постановкачи продюсер аёл. Аёлларнинг сўзларига кўра, иккала воқеа ҳам «Яшил панжаралар» фильмининг суратга олиш майдонида содир бўлган.
Депардье бу иккала айбловни ҳам рад этади. Адвокатнинг айтишича, даъвогар аёллар пул товони сўрашмоқда. Агар актёр айбдор деб топилса, унга беш йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Бундан ташқари, актёрни яна бир суд жараёни кутмоқда: август ойида Париж прокуратураси актёрга қарши актриса Шарлотта Арнуни зўрлаш айби билан қўзғатилган жиноий иш судга ўтказилишини талаб қилган.
Шарҳлар