Жо Байденнинг ўғли Хантер судда айбдор деб топилди
Ҳакамлик суди АҚШ президенти Жо Байденнинг ўғли Хантер Байденни ўқотар қурол сотиб олаётганда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилгани ҳақида ёлғон гапирганликда айбдор деб топди.
Делавер штатининг ҳакамлик суди сешанба куни уч соат давомида кенгашди ва Хантер Байденни учта айблов банди бўйича айбдор деб топишга қарор қилди.
54 ёшли кичик Байденга қўйилган айбловнинг моҳияти шундан иборатки, у 2018 йилда, бир неча йил олдин, гиёҳванд моддаларга ружу қўйган пайтида тўппонча сотиб олаётганда буни яширган.
Байден 25 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Улашиш:
Шарҳлар