Жорий йилда Россияда ишлаш учун патентлар камроқ берилди

Ochiq manba

Россия Федерацияда 2024 йилнинг тўққиз ойида виза режими мавжуд мамлакатлардан келган мигрантлар учун меҳнат рухсатномалари сони кўпайди, визасиз мамлакатлардан келганлар эса камайди.

Жорий йилнинг тўққиз ойида мигрантлар учун рухсатномалар сони 41 фоизга ошиб, 120,2 мингтага етди, шу билан бирга, бошқарманинг аниқлик киритишича, юқори малакали мутахассисларга 34,9 мингта ҳужжат берилган, бу 2023 йилга қараганда 55 фоизга кўп.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги тўққиз ойда берилган патентлар сони 2024 йилда 1,7 миллиондан 1,6 миллионга камайганини маълум қилди. Шу билан бирга, 2024 йилда Россиядан чиқариб юборилган ноқонуний муҳожирлар сони икки баравар кўпайган бўлса, 2023 йилда атиги 30 минг киши мамлакатдан мажбуран чиқариб юборилган ва жорий йилда бу рақам 60 мингга етди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.