ЖССТ: Дунёда маймун чечагини юқтириш ҳолатлари рекорд даражага етди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги ҳисоботига кўра, сентябрь ойида дунё бўйича мпох (маймун чечаги) инфекциясига чалиниш ҳолатлари рекорд даражага етган. Бу ҳақида ССВ ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Бу даврда 2763 та янги касалланиш ҳолати рўйхатга олиниб, август ойига нисбатан 8 фоиз ўсиш қайд этилган. Аниқланган беморларнинг асосий қисми, яъни 1756 нафари Африка минтақаси аҳолиси ҳиссасига тўғри келади.
Ўз навбатида, маймун чечаги вирусидан ўлим кўрсаткичлари ҳам ортмоқда. Африка касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг маълум қилишича, шу кунгача мпохни юқтирган беморлардан 1,1 минг нафари ҳаётдан кўз юмган.
Шунга асосланиб, марказ “Африкада ушбу инфекция тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият назоратдан чиқмоқда” деб хулоса қилди.
Шарҳлар