ЖССТ Иорданияни мохов касаллигидан халос бўлган биринчи мамлакат сифатида тан олди
Иордания дунёда мохов касаллигидан холи деб расман тан олинган биринчи давлат бўлди, деб хабар беради Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) матбуот хизмати.
“Иорданиянинг ушбу қадимий касалликни йўқ қилгани – соғлиқни сақлашнинг тарихий босқичи ва бутун дунё бўйлаб мохов касаллигини йўқ қилишдаги улкан муваффақиятдир”, – деди ЖССТнинг Жануби-Шарқий Осиё бўйича минтақавий директори Сайма Вазед. У ЖССТ Моховга қарши курашиш бўйича глобал дастурини бошқаради.
Мохов (Xансен касаллиги) – лепра микобактериялари келтириб чиқарадиган сурункали юқумли касаллик. Касаллик «тери, периферик нервлар, юқори нафас йўлларининг шиллиқ пардалари ва кўзларга таъсир қилади». Агар даволанмаса, зарар доимий бўлиши мумкин. Эрта ташхис бунинг олдини олади. Мохов бактериялари ҳаводаги томчилар орқали юқади.
Мохов қадимги тсивилизациялар давридан бери маълум бўлиб, уларнинг вакиллари касаллик ҳақида ёзма манбаларда эслатиб ўтишган.
ЖССТ маълумотларига кўра, бугунги кунда мохов 120 дан ортиқ мамлакатларда, асосан, Жануби-Шарқий Осиёда учрайди. Ҳар йили 200 мингдан ортиқ мохов касаллиги қайд этилади.
Шарҳлар