Жулиан Ассанж АҚШга экстрадиция тўғрисидаги қарорга шикоят келтириш ҳуқуқига эришди
Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанж АҚШга депортация қилиниши устидан янги апелляция шикояти бериши мумкин, бу ҳақда Лондон Олий суди қарорида айтилади.
Унга АҚШга экстрадиция қилиниш тўғрисидаги суд қарори устидан шикоят қилишга рухсат берилди, у ерда прокурорларнинг фикрича, одамларнинг ҳаётини хавф остига қўйган ҳарбий сирларни ошкор қилгани учун судга тортилади.
Қарор Ассанж АҚШнинг потенциал суд жараёни қандай давом этиши ва сўз эркинлиги ҳуқуқи поймол этилиши ёки бузилиши ҳақидаги кафолатларига эътироз билдириши мумкинлигини англатади. Ҳозирда Белмарш қамоқхонасида сақланаётган Ассанжда апелляцияни тайёрлаш учун бир неча ой вақт бўлади.
Суд қароридан сўнг Ассанжнинг адвокатлари маҳкамада қучоқлашди. Улар Ассанжга нисбатан қўзғатилган иш сиёсий сабабларга кўра эканини даъво қилмоқда. Ассанжнинг ўзига кўра, унинг 2010 йилда ошкор қилган маълумотлари АҚШ ҳарбий жиноятларидан далолат беради.
Шарҳлар