Журналист Карлсон Украина ҳатто Ғарб кўмагида ҳам ғалаба қозонолмаслигини айтди
Америкалик журналист Такер Карлсон фикрича, Украина ҳатто Ғарб мамлакатлари кўмагида ҳам Россия билан низода ғолиб чиқа олмайди. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғига жойланган видеомурожаатида айтиб ўтди, деб ёзади “Коммерсантъ”.
Карлсоннинг сўзларига кўра, Украина ҳарбийлари “юз миллиардлаб доллар сарфлаб қўллаб-қувватланса ҳам”, Россия армиясини Шарқий Украина ҳудудларидан сиқиб чиқаришга қодир эмас. “Украинанинг саноат потенциали йўқ, худди НАТО ва АҚШда ҳам бўлмагани каби”, — деди у.
Журналист қайд этишича, Россия аҳолиси Украинаникидан 100 миллион кишига кўп. Унинг фикрича, Ғарб томонидан Украинани қўллаб-қувватлаш давом этса, низо кучайиши мумкин, шунингдек, “Ғарб иқтисодиёти, айниқса, Германияники янада деградациялашади”.
9 февраль куни Такер Карлсоннинг Россия президенти Владимир Путин билан интервьюси чиқди. Х ижтимоий тармоғидаги ролик аллақачон 200 миллион мартадан кўпроқ томоша қилинди. Интервьюдан сўнг Карлсон Россия президенти Украинадаги низони тугатиб, муроса қилишга тайёрлиги ҳақида фикр билдирди.
Шарҳлар