Зимбабведа қурғоқчилик туфайли фалокат режими жорий қилинди
Зимбабве президенти Эммерсон Мнангагва Эл-Ниньо иқлим ҳодисаси натижасида юзага келган қурғоқчилик туфайли мамлакатда миллий фалокат режимини эълон қилди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Давлат раҳбари ҳисоб-китобларига кўра, қурғоқчилик оқибатларини юмшатиш учун Зимбабвега 2 миллиард доллар керак бўлади.
Эммерсон Мнангагва айтишича, Тинч океани экваториал қисмидаги сувнинг юза қисмида ҳарорат тебраниши билан боғлиқ бўлган Эл-Ниньо Зимбабведа озиқ-овқат борасида оғир вазиятни юзага келтирган. Очарчиликдан бирорта ҳам фуқаромиз ўлмаслиги керак, дея таъкидлади у. Ҳукумат маълумотларига кўра, 2024 йилда мамлакатнинг 2,7 миллион фуқароси озиқ-овқат танқислигига дуч келиши мумкин.
Жаҳон метеорология ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, 2023 йил кузатувлар тарихидаги энг илиқ йил бўлган. Ўтган йилда дунё бўйича ўртача ҳарорат саноатгача бўлган давр кўрсаткичларидан 1,48 даражага ошган. БМТ маълумотлари бўйича, 2024 йил январь ва февралидаги ёғингарчилик миқдори сўнгги 40 йил ичидаги энг ками бўлган.
Шарҳлар