Путин оммавий тадбирларга зирҳли нимча кийиб бормоқда

Фото: МТ

Россия махсус хизматлари президент Владимир Путинни қўриқлаш тизимини янада, мисли кўрилмаган даражада кучайтирди: махсус хизматлар тавсияларига мувофиқ, у очиқ ҳаводаги оммавий тадбирларга зирҳли нимча кийиб бора бошлади. Бу ҳақда The Moscow Times ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Путинни оммавий тадбирлар чоғида бир неча марта шахсан кўрган мансабдор айтишича, у зирҳли нимча кийишни Федерал қўриқлов хизмати ва Президент хавфсизлиги хизмати тавсиялари бўйича 2023 йилдаёқ бошлаган.

“Бу йил 9 май куни парад чоғида бошлиқ мутлақо аниқ яширин хирҳли нимча кийган эди. Бу эҳтиёткорлик чорасини мен тўғри деб ҳисоблайман”, — деди парад вақтида Қизил майдонда бўлган россиялик мансабдор.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.