Саудия Арабистонида ҳаж чоғида 14 нафар зиёратчи ҳалок бўлди
Саудия Арабистонида ҳаж чоғида камида 14 нафар иорданиялик ҳалок бўлган, яна 17 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берган.
Камида олти киши кучли жазирама туфайли вафот этган. Кечки вақтга бориб, Маккада ҳарорат 47 даражага етиши кутилмоқда.
Аввалроқ Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши ҳақида огоҳлантирган эди. Идора зиёратчиларни сувсизланиб қолмасликка ва 11:00 дан 15:00 гача бўлган энг иссиқ соатларда очиқ ҳавога чиқмасликка чақирган эди.
Ҳаж даври бу йил 14—19 июнь кунларига тўғри келди. 2023 йилда ҳаж зиёратини амалга ошириш учун Маккага 1,8 миллион киши ташриф буюрган.
Улашиш:
Шарҳлар