«Ўрикзор» улгуржи бозорида шакар нархи 5,5 минг сўмга чиқди
25 июнь куни “Ўрикзор” улгуржи бозорида бир килограмм шакарнинг нархи 5,5 сўмгача кўтарилди, дея хабар беради 12news.uz.
Ўзбекистон товар-хомашё биржаси маълумотлари бўйича эса бир килограмм шакарнинг нархи 2412 сўмни ташкил этмоқда.
Бундан олдин, Тошкент шаҳрида арзон шакарга узун навбатлар пайдо бўлгани, бунга сабаб сифатида сотувчилар ҳар доим ёз мавсумига яқин шундай бўлиши, нархларни етказиб берувчилар белгилашини айтиб изоҳ бергани маълум қилинган эди.
Айни пайтда “Ангрен” махсус индустриал зонасида Ўзбекистондаги иккинчи шакар заводини ишга тушириш ишлари кетмоқда. Ушбу завод очилиши билан мамлакатнинг шакарга бўлган эҳтиёжи илк бор ўз кучи билан қондирилади. Завод йилига 700 минг тоннадан зиёд шакар ишлаб чиқариши кутилмоқда. Ҳозир Хоразм вилоятида жойлашган ягона шакар заводи эса ушбу маҳсулотга бўлган талабнинг фақат 60 фоизинигина қопламоқда.
Шарҳлар