Тошкентда одамлар арзон шакарга навбатда турмоқда (фото)
Тошкентда дўконларда ҳам, бозорда ҳам шакарга навбатда туриш ҳолатлари давом этмоқда. ANHOR.uz олдин хабар берганидай, навбатлар май ойида, бозорга бир килограмм шакар 2800 сўмдан чиқарилганида пайдо бўлган эди.
Ҳозир дўконлардаги нарх 3500-4000 сўмга етди, айрим жойларда эса сотувчилар шакарни 6000 сўмдан сотиб, мўмай пул ишлаб олишга ҳам улгурмоқда. Korzinka.uz тармоғига кирувчи дўконларда шакар нархи олдингидай 3200 сўм.
Навбатлар ҳам баъзи жойлардагина, яъни арзон шакар сотилаётган дўкон ёки бозорларда кузатилмоқда. Шакар 4000 сўмдан сотилаётган дўконларда эса ҳеч қандай навбат йўқ.
Биз бу ҳолатга изоҳ беришини сўраб сотувчиларга мурожаат қилганимизда, шакар нархлари ҳар доим ёз мавсумига яқин ошишини, чунки бу пайтда кўпчилик мураббо қайнатишини маълум қилди. Уларнинг сўзларига кўра, нархларни етказиб берувчилар белгилайди. Арзон шакар қаердан олиб келиниши ҳақидаги саволга сотувчилар уни хоразмлик ишлаб чиқарувчилар етказиб беришини ва у бозорда воситачиларсиз, деярли таннарх қийматида сотилишини айтди. Шакарнинг нархи +4000 сўм қилиб белгиланган дўконларда эса олиб сотувчиларнинг хизмат ҳақи ҳам қўшилган.
Фотосурат: Facebook тармоғидаги Истеъмолчи гуруҳи
Шарҳлар